Shaftoli xazoni...
Ajiniyoz nomidagi NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTIШафтоли хазони
Шамоллар ҳайқирса сени еслайман,
Сукунат бағридан келасан гўё.
Шафтоли хазонин териб йиғлайман,
Мени овутади гўёки дунё.
Баҳорнинг ифорин астирга олиб,
Севги гулшанига биз келтиргандик.
Ёлғиз замин ичра биз ёлғиз қолиб,
Шафтоли ниҳолин бирга еккандик.
Ҳар сафар тепалик ёнидан юрсам,
Шафтоли дарахтин қучиб ўтаман.
Сарғайиб тушётган хазон бағрига,
Соғинч дардларимни сочиб ўтаман.
Севги гулшанида қолмади ҳислар,
Фақат кўриш мумкин ишқнинг қабрини.
Қаҳрин сочганича куз довуллари,
Қийнаб синамоқда ниҳол сабрини.